Тошкентда аёл 9 қаватдан қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда замон.уз хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 20 июнь куни соат 23:30ларда Чилонзор туманида содир бўлган. Кўп қаватли уйларнинг бирида 9 қаватдан 30 ёшли аёл тушиб кетган. У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва тез тиббий ёрдам етиб келган.
Ҳозирда ИИВ ушбу иш юзасидан терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.