Андижон шаҳри Наврўз МФЙда шу йил 18 июнь куни соат 18:20ларда қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, мазкур маҳалладаги хонадонларнинг бирида аёл келинойиси билан жанжаллашиб қолиб, унга пичоқ билан жароҳат етказган. Аёл пичоқдан кўкрак қисмидан зарб ейиши оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.