Навоий вилояти Хатирчи туманида 7 киши ноқонуний равишда тилла қазиб олаётганда уларнинг 4 нафари заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 июнь куни «Олтинсой» тоғ тизмасида содир бўлган. Маълум бўлишича, улар «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, вафот этган. Қолган 3 нафари реанимацияга ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.