Қашқадарё вилояти Ғузор туманида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 13 июнь куни Нексия ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдани уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб ариққа тушиб кетган. Лекин, унинг ортидан келаётган бошқа Нексия автомобили ушбу пиёдаларни уриб юборган. Натижада пиёдалар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.