Сирдарё вилоятида мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко хабар қилди.
Ҳодиса ўтган йили июль ойида содир этилган эди. Ўшанда ОАВда аввалроқ судланган эркак ёшгина қизчани ведосипедида мактабга олиб боргани ҳақида хабар тарқалган эди. Эркак мактаб ҳожатхонасида қизчага тегажоғлик қилган.
Эркакка нисбатан ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноий иш қўзғатилган.
Шу йил 22 июнь куни судда эркак айбдор деб топилган ва унга 10 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шу билан бирга, эркак хавфли рецидивист деб топилган.