Икки нафар ёш йигитлар таниш қизларини фотошопда қайта ишланган суратлар билан “шантаж” қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар эркак, бири Шаҳрисабздан, яна бири Муборакдан бўлган фуқаролар телеграм орқали Деҳқонободлик қизлар билан танишиб қолган. Ёшлар ўзаро танишиб, дўстлашиб олган. Орадан маълум вақт ўтгач, йигитлар қизларнинг суратини қайта ишлаган ва у беҳаё шаклга келган. Йигитлар қизларни ушбу суратларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, пул талаб қилган.
Шундан сўнг қизлар фуқароларга қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Экспертиза натижасида суратлар фотошопда қайта ишлангани маълум бўлган. Шантажчиларнинг шахсига аниқлик киритлган ва уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.