Андижон вилояти Избоска туманида 13 ёшли болани ток урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бола TikTok’га видео олиш учун тўхтаб турган вагоннинг устига чиққан. Ушбу ҳодиса кеча, 24 июнь куни соат 19:30ларда содир бўлган. У ерда эса болани ток урган. Бола дарҳол шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, унда 1-,2-,3-,4-даражали куйиш кузатилган. Шунингдек, иккала оёғи 90 фоиз куйган.
Айни вақтда боланинг аҳволи оғир ҳолатда экани айтилмоқда.