«Хоразм сув таъминоти» МЧЖнинг 2 нафар ишчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 26 июнь куни соат 20:00ларда содир бўлган. Ишчилар Урганч тумани «Олтин кўл» МФЙдаги насосни тозалаш учун қудудққа тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар қудуқда токсик газ (сероводород)дан заҳарланган ва ўша ернинг ўзида вафот этган.
Мазкур воқеа юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.