Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ички ишлар ходими ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 27 июнь куни соат 13.00ларда Ангрен шаҳар ИИБ биносининг 4-қаватида содир бўлган. Таъкидланишича, ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими 34 ёшли Бекзод Бобомирзаев ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан жағига бир маротаба ўқ узган ва ўз жонига қасд қилган. Ходим воқеа жойида оламдан кўз юмган.
Хабар қилинишича, ушбу ҳодисани ўрганиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органлари ходимларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилган.
Ҳолат ИИВ вазирининг шахсан назоратига олинган.