Тошкент шаҳри Яшнобод туманилаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, хонадонда ёнғин юзага келгач ушбу уйга меҳмонга келган аёл орқа томонидаги дераза чиқиб олган. Сўнгра қутқарувчилар аёлни сақлаб қолиш учун автонарвон ёрдамида унинг олдига кетаётганда аёлнинг қўли толиқиб, 4-қаватдан тушиб кетган.
Шундан сўнг аёл шифохонага олиб борилган. Аниқлик киритилишича у маст ҳолатда бўлган. Фуқаро жиддий жароҳат олмаган. Яқин кунларда унга жавоб бериб юборилиши маълум қилинди.