Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Дамас светофорга урилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 27 июнь куни соат 04:25ларда Мустақиллик ва Ал-Фарғоний кўчалари кесишмасида 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб светофорга урилган. Ҳайдовчи тан жарохати олиб шифохонага олиб борилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.