Навоий вилояти Конимех туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 27 июнь куни соат 14:30ларда Кобальтнинг 26 ёшли ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган. Натижада автомобиль юк автомашинасига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида Кобальт ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.