Бош прокуратура: 15 ёшли қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган

Бош прокуратура: 15 ёшли қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган
Ўзбекистон Бош прокуратураси Қорақалпоғистонда 15 ёшли қизнинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақида ОАВларда тарқалган хабар юзасидан изоҳ берди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўқувчи қизнинг беш ойлик ҳомиласи бор. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу масалага ойдинлик киритишича, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеани қатор нашрларда айтилгани каби зўрлаш, бунинг устига, гуруҳ бўлиб зўрлаш деб атаб бўлмайди. Қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган.

«Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Ички ишлар бошқармаси 13 февраль куни 1999 йилда туғилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми — 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш бўйича жиноят иши қўзғатди», — деди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган қиз билан алоқага киришган йигит жамоат ишларидан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура: 15 ёшли қиз 20 ёшли эркак билан ўз хоҳишига кўра алоқа ўрнатган