Навоий вилоятида жаҳл отига мингган бир гуруҳ шахслар йўл қоидасини бузилишини суратга олиб ўтирган маҳаллий фуқаронинг автомобилига зарар етказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу ҳодиса акс этган видео тармоқларда тарқатилди. ЙҲХББ мазкур воқеа Хатирчи туманида 29 июнь куни содир бўлганини маълум қилди. Бир неча фуқаролар иккита эркакни суратга олаяпти деб гумон қилиб, улар ўтирган Спаркнинг ойнасини синдирди.
Ҳодисанинг барча иштирокчилари қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.