Бухоро вилояти Қоракўл туманида чўпон 14 ёшли қиз билан бир неча марта жинсий алоқа қилгани маълум бўлди.
Хабар қилинишича, чўпон 2020 йилнинг 14 ноябрида 2006 йилда туғилган қиз билан фермер хўжалигида жинсий алоқа қилган. Ушбу ҳодисадан кейин чўпон қизни шарманда қилиш билан қўрқитиб, яна бир неча марта жинсий алоқа қилган.
Маълум бўлишича, қиз шу йилнинг 21 январида содир бўлган воқеани онасига айтиб берган. Шундан сўнг аёл эртаси куниёқ ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда 32 ёшли чўпон ЖКнинг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми “а” бандидаги жиноятни содир этганликда айбланиб, унга 3 йил қамоқ жазоси тайинланган.