Бухоро вилоятида 2-3 ёшли гўдакларнинг онаси фарзандларини энагага топшириб, улардан биридан айрилиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, энага уйида темир жисмларни қиздириб уларнинг танасига босиб, азоб бериб келган. У шунингдек, уларни дўппослаган ҳам. Ана шундай азобларга чидай олмаган гўдакларнинг бири эса вафот этган.
Таъкидланишича, ушбу иш юзасидан суд бўлиб ўтган ва энагага 6 йилу 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.