Жиззах вилоятида ака-уканинг фарзандлари ўзаро жанжаллашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 15 июнь куни Ғаллаорол туманида содир бўлган. 24 ёшли йигит 17 ёшли амакивачаси билан суғориш учун ишлатиладиган сувни талашиб, жанжаллашган. Шу вақтда 24 ёшли фуқаро ўз жиянини итариб юборган ва у тракторнинг олд қисмига боши билан урилган. Ўсмир шифохонага ётқизилган ва 14 кундан сўнг оламдан ўтган.
Йигит ҳибсга олинган ва ЖКнинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган.