Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида эркак бирга яшаб келаётган фуқарони челак билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 июль куни содир бўлган. Эркак ўша куни маст ҳолда бўлган ва челак билан фуқаронинг бошига бир неча марта урган. Натижада фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.