Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёл ўз эрини пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 18 май куни ўзаро жанжал вақтида содир бўлган. Аёл пичоқни олиб, эрининг билак соҳасини тилиб, «ўртача оғирликдаги шикаст» етказган.
Хабар қилинишича, аёлга нисбатан шу йил 19 июнь куни ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.