Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 16 ёшли спортчи каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 4 июль куни соат 17:30ларда содир бўлган. Олимпия заҳиралари коллежининг 2-курс талабаси каналда чўмиламан деб, чўкиб кетган.
Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.