Фарғона вилоятида 22 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Терговолди суриштирувлар давомида шу йил 4 июль куни соат 16:30ларда Тошлоқ туманида ёш келин жонига қасд қилиш учун Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлагани маълум бўлди.
Қиз эри билан жанжаллашгани учун жонига қасд қилган. У жанжалдан сўнг Хонақа маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга ўзини ташлаган.
Гувоҳлар зудлик билан қутқарувчиларни чақирган. Ҳозирда 22 ёшли қизни қидириб топиш ишлари давом этмоқда.