Тошкент вилояти Чотқол қўриқхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса аномал иссиқ ҳаво сабаб 5 июль куни содир бўлган.
Таъкидланишича, асосан қуриган ўт-ўланлар ёнган ва кўп йиллик дарахтларга зарар етишининг олди олинган. Бугунга келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган. Жароҳатланганлар йўқ.