Қашқадарё вилоятида 17 ёшли футболчи сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда узньюс.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 6 июль куни содир бўлган. Қамашилик ёш истеъдодли 17 ёшли футболчи дўстлари билан Чимқўрғон сув омборига чўмилишга борган ва ўша вақтда чўкиб кетган. Унинг дастлари йигитнинг жасадини қирғоққа олиб чиққан.
Маълум қилинишича, футболчи оиласида ёлғиз фарзанд бўлган. У мактабни тамомлагач Қамаши тумани терма жамоасига қабул қилинган.