Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 18 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи йигит шу йил 15 май куни ўз уйида жонига қасд қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, йигит тотализаторда ютқазиб қўйган ва шу сабабга кўра у бошқа одамлардан қарз бўлиб қолган.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, йигитнинг яқинлари ўз жонига қасд қилиш сабабини айтмасдан дафн маросимини ўтказиб юборган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.