Бухоро вилоятида синглиси билан ер-жой талашган эркак унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Олот туманида ака сингил бир неча йиллардан буён ер талашиб келишган. Ана шундай жанжалларнинг бири эса аянчли якунланган. Эркак жаҳл отига миниб синглисига бир неча марта пичоқ урган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг тегишли моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган.