Қашқадарё вилояти Муборак туманида 60 ёшли аёл ўз уйида ўлик ҳолда топилди, дея хабар қилди Насафньюс нашри.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 1961 йилда туғилган аёлнинг жасади 19 июнь куни топилган. Ҳодисадан 11 кун ўтиб эса ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс ушланган. Гумонланувчи, 1985 йилда туғилган эркак ҳибсга олинган бўлган.
Маълумотларга кўра, аёл пенсионер бўлган ва унинг бир нафар фарзанди бор.