Қашқадарё вилояти Касби туманида навбатдаги жиноят содир бўлди, дея хабар қилди Насафньюс нашри.
Маълум бўлишича, шу йил 3 июль кунига ўтар кечаси, Майманак қишлоғида 23 ёшли йигит ўзга хонадонга бостириб борган. У хонадонга қуролланган ҳолда кириб борган. Йигит дастлаб хонадон келинини бўғиб, хушидан кетказган. Сўнгра келиннинг қайнонасининг бошига темир болға билан уриб, тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳодисадан сўнг оиланинг бошқа вакиллари уйғониб қолган ва йигит барча қуролларини ташлаб, қочиб кетган.
Нашрнинг ёзишича, айни вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.