Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги бозорда 3 нафар йигит ўртасида жанжал юзага келди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, уларнинг барчаси бозорда савдо билан шуғулланган. 8 июль куни эса 25 ёшли К. 29 ёшли Б.ни урган. Шундан сўнг жанжалга Б.нинг укаси, 22 ёшли И. қўшилган ва қўлидаги пичоқни К.нинг кўкрак қисмига санчиб олган. Фуқаро шифохонада жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган.