Сурхондарё вилоятида эр хотинини пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, ҳодиса 2 июль куни Шеробод туманида соат 03:00ларда содир бўлган. Олтинвоҳа маҳалласида яшовчи эркак хотини билан жанжал вақтида ошхона пичоғини унинг ўнг кўкрак қўлтиқ остига бир маротаба, ўнг оёқ сон қисмига бир маратоба санчиб олган. Аёл оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.