Наманган вилояти Давлатобод туманида йигит шифокорнинг юзига кислота сепиб, буюмларини ўғирлаб кетди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, шу йил 9 июль куни соат 22:30ларда 41 ёшли аёл хусусий шифохонада навбатчилик қилиб турганда олдига “Муроджон” исмли таниши келиб, у билан шифохона биноси ичига кирган. Сўнгра йигит шифокорни бўғиб, шу ерда турган кислотани юзига сепиб, аёлнинг бўйнидаги 3 млн сўмлик занжири, қулоғидаги 4,5 млн сўмлик зираги ва 4,5 млн сўмлик телефонини ўғирлаб кетган. Аёлнинг баданида чап кўз, оғиз лаб ва юз териси куйгани маълум бўлган.
Суриштирувлар натижасида ушбу ишни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 23 ёшли Н.М содир этганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган ва йигит ушланган.