Жиззах вилоятида 19 ёшли йигит хайрия пулларини ўзлаштириб олди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Навоийда яшовчи фуқаро шу йил 14 апрель куни оғир даражада куйган 3 ёшли жиёни учун телеграмда хайрия гуруҳи очиб, унга жиянининг видеоси ҳамда пластик картани ташлаб қўйган. Шундан сўнг 27 апрель куни жиззахлик 19 ёшли йигит ўша гуруҳдаги маълумотларни кўчириб олиб, янги гуруҳ очган ва унга ўзининг шахсий пластик картаси рақамини ташлаб қўйган. У шу йўл билан соҳта хайрия ташкил этиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Йигит хайриядан тушган 11 млн сўмни “еб қўйган”.
Жиззахнинг Пахтакор туманида яшовчи бу йигит ушланган ва ундан ашёвий далиллар ҳам олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.