Ўзбекистонла пахта мавсуми давом этмоқда. Шуларни инобатга ҳолда пахта тозалаша масканларига пахтани топшириш жараёни давом этмоқда. Ушбу жараён қаттиқ назоратга олинса-да, лекин фермерлар томонидан пахтанинг оғирлигини кўпайтириш мақсадида турли хил найранглар ва фирибгарликлар ўйлаб топилмоқда. Ана шундай жараёнлардан бири Наманган вилоятининг Поп туманида кузатилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Хусусан, тумандаги “Олтин замин Расул” ва “Абдурашид ота Т” фермер хўжаликларининг пахта хомашёлари олиб келинган транспорт воситаларининг ҳар бирида полиэтилен қопларда бўлган 1 тоннадан тупроқ ва қум борлиги аниқланди. Умуман, учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ шу куни сотилган 9 694,7 минг сўмлик пахта хомашёси ўрнига ўтказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.