Бугун таҳминан соат 18.45 да маст ҳолдаги киши Бектемир туманидаги ("Қўйлиқ" бозори атрофида) Тошкент халқа йўли устидаги йўл ўтказгичдан ўзини ташламоқчи бўлган.
Уни фуқаролар ва ички ишлар ходимлари қутқариб қолишган. У 42 ёшли Жиззах вилоятидан келган Муратбек Э. эканлиги аниқланди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрастилган ва ҳозирда шифохонага ётқизилган. У бу ишни нима сабабдан қилгани ҳозирча маълум эмас.