Бухоро вилояти Жондор туманида эркак никоҳида бўлмаган аёлни ўлдириб қўйди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 40 ёшли эркак тумандоши 39 ёшли аёлни ўлдириб қўйган. Ҳодиса фермер хўжалиги дала майдонида шу йил 13 июль куни соат 19:00ларда содир бўлган. Таъкидланишича, эркак рашк сабабли ишқий муносабатда бўлиб юрган 39 ёшли аёлни пичоқлаб ташлаган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.