Тошкент шаҳри Миробод туманида шу йил 13 июль куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида 20 ёшли Лаурита З. “Tracker”да бошқарувни йўқотиб, 56 ёшли пиёда - Миркомил Я.ни уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 2 қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.