Аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида сел келгани ҳақида ёзган эдик.
Хабар қилинганидек, ушбу ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ва 1 киши бедарак йўқолган эди.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бугун, 17 июль куни 2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойи ҳудудидан топилган.