Сурхондарёда аёл самосуд қилинди, дея хабар қилди хабар.уз нашри.
Нашрнинг ёзишича, блогер Ақида Хоним бу бўйича маълумот берган. Блогер мазкур маълумотни ИИВнинг Зўравонликка қарши курашиш бўлимига юборганини айтган.
Қайд этилишича, Шўрчи туманида яшовчи икки фарзанднинг онаси бўлган 29 ёшли аёл вилоятда яшовчи эркакнинг биринчи хотини томонидан самосуд қилинган. Аёлнинг сочлари кесиб ташлангани айтилмоқда.