Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев ЙТҲда вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда бугун.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, у бугун, 19 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўзининг «BMW X5» машинасида ЙТҲга учраб вафот этган. Нашрнинг ёзишича, спортчи катта тезликда автомашинани бошқарган ва бошқарувни йўқотиб, машина ҳамда ҳайдовчи турли томонларга учиб кетган.