Маълум бўлишича, сел тумандаги “Имомота” МФЙ ҳудудидаги сойда содир бўлган. ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Айни вақтда Наманган шаҳри, Косонсой ҳамда Тўрақўрғон туманларида масъуллар керакли ишларни амалга оширмоқда.
Қуйида селда оқиб кетган автомобиллар суратини тақдим этамиз. Унда автомобиллар жиддий зарар кўрганини ва айрим машиналар қум ҳамда тош остида кўмилиб қолганини кўриш мумкин.