Самарқанд вилояти Ургут туманида бир гуруҳ шахслар фуқарони самосуд қилмоқчи бўлди. Воқеа видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Тарқалган видеоларда фуқаролар тўпланганини ва уларни махсус кучлар тўхтатиб қолганини кўриш мумкин. Аниқлик киритилишича, ушбу ҳолатга фуқаро Ш.Ш.нинг телеграм орқали тарқатган ҳақоратли видеоси сабаб бўлган. Эркак видеода бошқа қишлоқлик, Россияга кетган эркакларнинг аёллари билан юрганини айтган. Шундан сўнг ўша ҳудудда яшовчи эркаклар видеомурожаат муаллифининг уйига келган бўлган. Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумот беришича, видеомурожаат қилган Ш.Ш ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Қўшимча қилинишича, Ш.Ш.нинг уйига бориб жанжал кўтарганлар ҳам аниқланган. Ушбу воқеани содир этганларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши маълум қилинди.