Самарқанд вилоятида 18 ёшли йигит ўғрилик содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ургутлик йигит Самарқанд шаҳрида тунда қаровсиз қолдирилган Дамаснинг ичидаги 1700 долларни ўғирлаган. Йигит ушбу палларни онлайн қиморга тикиб юборган ва ютқазган. Сўнгра у яна ўша ишини қилиб, бу сафар Спарк ичидаги 2,5 млн сўмни ўғирлаган.
Вилоят ИИБнинг маълумот беришича, ёш йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва у ҳибсга олинган.