Кеча, 3 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган марказий деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагида 16 ёшли Ш.С. ўзаро жанжал оқибатида Бекобод шаҳрида яшаган 52 ёшли О.Т.нинг юзига қўли билан урган вақтида, О.Т. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.
Ш.С. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.