Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида содир бўлган видеолавҳа тарқалди. Унда бир гуруҳ йигитлар йўл ўртасида пичоқ кўтаркан ҳолда юрганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, ҳодиса 24 июль куни соат 16:30ларда содир бўлган. Фуқаро П.С. дастлаб маркет сотувчисини ҳақоратлаган сўнгра уларнинг олдига келган қўриқчига пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган. П.С. маркет ишичилари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат юзасидан П.С.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.