Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Кобальт ҳайдовчиси 6 ёшли қизни уриб кетди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 12 июль куни содир бўлган. Ҳайдовчи йўлдан югуриб чиққан қизни уриб юборган ва шифхонага ётқизилган. Қизнинг отаси улар дўконга кетаётганда шу иш содир бўлганини айтди.
Ҳайдовчининг ўзи эса Жигули ортидан кимдир югуриб чиққанини ва қизни уриб юборгандан сўнг стрессда воқеа жойидан қочиб кетганини айтган.