Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Нексия-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 26 июль куни соат 18:30ларда содир бўлган. Ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 17 ёшли йигитни уриб юборган. Йигит 27 июль куни олган тан жароҳатлари натижасида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.