Ўзбекистонда йил бошидан буён йўл ҳаракати қоидалари бузилиши 40,8 фоизга кўпайди. Ушбу ЙТҲларда 104 нафар ёш болалар ҳалок бўлди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Сенат маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 6 ойи давомида 3,5 млн марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 40,8 фоизга кўп демакдир.
Ушбу ҳодисалар натижасида 3754 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 3170 нафар фуқаро жабрланган ва 954 киши ҳалок бўлган. Энг ачинарлиси, сўнгги 6 ой давомида 542 та ЙТҲ ёш болалар иштирокида бўлган ва уларда 104 нафар вояга етмаган болалар вафот этган.