2018 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳар Самарқанд кўчасидаги қирдан, Иштихон туманида яшаган 38 ёшли М.О.тан жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилиб, касалхонага ётқизилган.Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у ўзига келмасдан вафот этган.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида номаълум шахслар марҳум М.О.ни темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказганликлари аниқланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида рўйхатда турган, ҳозирда яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаган Д.Р. содир этганлиги аниқланиб,қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.