Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вояга етмаган йигит отасининг машинасини рухсатсиз бошқарган. У ҳайдовчилик гувонҳномаси бўлмасада туннинг ярмида машинанини ҳайдаб чиққан ва 27 июнь куни соат 03:45 ларда бошқарувни йўқотиб иккита дарахта урилган. Натижада, автомобиль ичидаги 14 ёшли бола олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.