Тошкент вилояти Қибрай туманида 5 киши шафқатсизларча ўлдирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 29 июль куни содир бўлган. Ота, икки қизи ва ўғил ҳамда уларнинг хонадонида ишловчи қурувчи шафқатсизларча ўлдирилган.
Бош прокуратуранинг хабар қилишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а, ж" бандлари (қасддан одам ўлдириш - икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорлар ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.