Қарши шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган Нексия ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 30 июль куни соат 10:45 да содир бўлган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 10:51 да етиб келиб, 11:05 да уни ўчиришган.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.